Чортоқ туманида 2020 йилнинг 1-ярми давомида “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар

Chop kilish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги "Ҳар бир оила – тадбиркор дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги ПҚ-3777-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4231-сонли ҳамда 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрсида”ги ПҚ-4498-сонли қарорларини ижросини таъминлаш бўйича Чортоқ тумани молия бўлими томонидан бир қатор тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 

Хусусан, 2020 йил 1 июль ҳолатига молия тизимининг ходимлари томонидан 3 та МФЙдаги “Тадбиркорлик фаолияти асослари” мавзусида ўқув-семинарлари ўтказилиб, 292 та хонадонларга ва 44 нафар тадбиркорларга дастур доирасида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш юзасидан тарғибот материаллари тарқатилди. Дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича газета ва журналларда мақолалар чоп этиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига аҳолининг бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан Агробанк, Халқбанк ва Микрокредитбанк томонларидан 1 684 та юридик ва жисмоний шахсларга
34 971 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди.

Жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 1 509 та ёки
27 348 млрд. сўм, “Yoshlar – kelajagimiz” дастури асосида 10 та ёки 3 080 млрд. сўм, ҳунармандчиликни ривожлантиришга 165 та лойиҳага ёки 4 543 млрд. сўм кредитлар ажратилди.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига амалий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, туман бўйича жами 520 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг аҳоли томорқасига кўчатлар экилишини таъминлаш мақсадида туманнинг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан
15,0 млн. сўм маблағлар ажратилди.

Ажратилган маблағлар ҳисобидан 126 000 туп сабзавот ва полиз кўчатлари олиниб, ҳудудий молия органлари томонидан эхтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга тарқатилди.

Аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда босқичма-босқич артезан қудуқларни қазиш ишлари ва коллектор ариқларни тозалаш орқали сув таъминотини ва ернинг мелоратив ҳолатини яхшилаш учун молия бўлими томонидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда.           

Чортоқ туманида 2020 йилда ғалла ҳосилидан бўшаган ер майдонларини кам таъминланган (темир дафтарда рўйҳатида турувчи) оилаларга такрорий экин экиш учун ер майдонларини ажратиш юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

Бугунги кунда туман аҳолиси 199 100 нафар бўлиб, шундан камбағал оилалар сони 1 668 тани ташкил этади.

Ўрганишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида иқтисодиёт, молия, банк, тегишли иқтисодий идоралар ҳамда қишлоқ ва фермер ҳўжаликлари ходимлари билан ҳамкорликда уйма-уй юрилиб, далолатнома асосида такрорий экин экишга ҳохиши бор кам таъминланган оилалар рўйҳати шакллантирилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, 1 668 та камбағал оилалар сонидан такрорий экин экишга ҳохиши бор  камбағал оила сони 641 тани ташкил этмоқда. Шундан 100 таси  туман ҳокимининг тегишли қарорлари билан ёш ишсиз оилаларга 0,5 гектардан 1,0 гектаргача ер майдонлари ажратилди.

Чортоқ тумани молия бўлими

 

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.