Яна 60 нафар ёшлар ер эгасига айланди

Chop kilish

Пандемия таъсирида юзага келган ноқулайликларга қарамай жойларда хайрли тадбирлар тўхтагани йўқ. Жумладан, Чортоқ туманида ҳам аграр соҳада ўз бизнесини йўлга қўйиш истагидаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ана шундай хайрли ишлар самарасида эндиликда вилоят ўрмон хўжалигининг “Мучум Кесканёр” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги “Толлик” массивидаги ер майдонларига 500 нафар ташаббускор ёшлар эгалик қиладилар. Ҳозиргача 187 нафар чортоқлик ёшларга ушбу ҳудуддан 30 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.

2020 йил 29 июль куни уларнинг 60 нафарига ерга эгалик қилиш бўйича туман ҳокимининг сертификатлари топширилди. Ер ажратиш жараёнида туман ҳокимлиги, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вакиллари ер эгасига айланган йигит-қизларга агротехник тадбирларни олиб бориш бўйича тегишли тавсиялар бердилар.

Ушбу ерлар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ёшларга 49 йилга шартнома асосида бепул берилади. Ўрмон хўжалиги вилоят бошқармаси томонидан бодом, ёнғоқ, олхўри ва шунга ўхшаш кўчатлар экиб берилади.  Кўчатлар ривожлангунча ва кейинчалик ҳам қатор ораларида деҳқончилик қилиб, қўшимча даромад топиш имконияти бор. Туман ҳокимлиги, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси кўмаги билан қўшимча сув тармоқлари тортиб берилаётгани бу ердаги ишлар кўламини кенгайтирмоқда. Фақат яратиб берилаётган имкониятларга монанд меҳнат қилиш лозим холос.

Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.