Чортоқда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Chop kilish

Чортоқ тумани 1-сонли касб-ҳунар мактабида туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, ДСИ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида туманда иш билан банд бўлмаган фуқаролар, жазо муассасаларидан озод этилган шахслар, нотинч оилалар, аёллар ва иш билан банд бўлмаган ёшларни жалб қилган ҳолда бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида Чортоқ туманидаги 35 та корхона ва ташкилот ўзларидаги мавжуд 530 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Меҳнат ярмаркасида қатнашган 213 нафар фуқаронинг 128 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиб, шундан 114 нафари ишга жойлаштирилди. Масалан, тумандаги 8-мактабга 5 нафар, 27-сонли мактабгача таълим ташкилотига 3 нафар фуқаро ишга қабул қилинди. 85 нафар фуқарога имтиёз ва кафолатлар, касб-ҳунарга ўқитиш, жамоат ишлари, меҳнат қонунчилиги юзасидан маслаҳатлар берилди.

Тадбир давомида тумандаги мавжуд тижорат банклари томонидан ярмарка иштирокчиларига имтиёзли кредитларни олиш, бу борадаги имконият ва қулайликлар бўйича тушунтиришлар берилди.  Шу билан бир қаторда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспекторлари томонидан аҳолининг ўзини-ўзи банд қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.