Ёшлар ишлари агентлиги Чортоқ туман бўлимига раҳбар тайинланди

Chop kilish

Азизбек Қўчқоров 1985 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2007 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.

У 2010 йилдан 2013 йилгача Наманган "Ёшлар маркази"да медиа марказ раҳбари лавозимида фаолият юритган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси Чортоқ туман филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Азизбек Қўчқоров Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 7 сентябрдаги буйруғи билан агентликнинг Чортоқ туман бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.