Пахта ҳосилининг дастлабки карвони тарозидан ўтказилди

Chop kilish

2020 йил 13 сентябрь куни "Наманган тўқимачи кластер" МЧЖнинг Чортоқ пахта қабул қилиш масканида жорий мавсум пахта ҳосилининг дастлабки карвони тарозидан ўтказилди. Шу муносабат билан туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва соҳа ходимлари иштирокида эҳсон тадбири ташкил этилиб, дуои фотиҳа қилинди. Эрта баҳордан етиштирилган ҳосилни беталофат йиғиштириб олиниши, баракали хирмон уюлиши тиланди.

Ҳосилни биринчилардан бўлиб тарозидан ўтказган “Р.Ортиқов” ва “Фарғона файз” ММТПлари ҳудудидаги “Короскон ризқ барака”, “Фарғона миришкорлари” фермер хўжаликлари ишчи-механизаторларига совғалар топширилди.

Бу йил 7 та ММТП ҳудудидаги 52 фермер хўжалигининг 1067 гектар дала майдонларида кластер усулида мўл ҳосил етиштирилди. Улар бу йилги мавсумда 3813 тонна хирмон кўтариб, ўтган йилга нисбатан ҳар гектаридан 3,5-4 центнердан юқори ҳосил олишни мақсад қилишган.

Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш учун 38 та терим отряди ташкил этилиб, 3813 нафар теримчи жалб этилмоқда. Уларнинг аксарияти фермер хўжаликлари ишчилари ва кўнгилли теримчилардир.

Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.