“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Ёшлар ишлари агентлиги Чортоқ туман бўлими бошлиғи таништирилди

Chop kilish

2020 йил 14 сентябрь куни Чортоқ тумани ҳокимлигида “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” шиори остида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Азизбек Қўчқоров Ёшлар ишлари агентлиги Чортоқ туман бўлими бошлиғи сифатида таништирилди.

Маълумот учун, А.Қўчқоров 1985 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2007 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.

У 2010 йилдан 2013 йилгача Наманган "Ёшлар маркази"да медиа марказ раҳбари лавозимида фаолият юритган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси Чортоқ туман филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

А.Қўчқоров Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 7 сентябрдаги буйруғи билан агентликнинг Чортоқ туман бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Туман ҳокими А.Отаходжаев ўз сўзида жорий йил 30 июнь куни Ўзбекистон Президенти фармони билан ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлигининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари ҳақида тўхталиб, А.Қўчқоровга омад тилади.

Туман ХТБ бошлиғи А.Раҳматов, 46-мактаб ёшлар етакчиси Н.Шарипова, туман ДСИ ёшлар етакчиси Ҳ.Қосимов ўз муносабатларини билдирдилар.

Ёшлар ишлари агентлиги Чортоқ туман бўлими бошлиғи А.Қўчқоров билдирилган ишончни самарали меҳнатлари билан оқлашини айтиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.