Бир марталик моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига етказилмоқда

Chop kilish

Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4815-сонли қарори ижроси доирасида Чортоқ тумани ҳокими, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари иштирокида «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг, ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

Тумандаги ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтожлиги бўлган 763 та оилаларнинг 1378 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандларига жами 689 миллион сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам пуллари секторлар кесимида манзилли етказилди. Жумладан, туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудидаги 18 та маҳаллада яшовчи 230 та оиланинг 394 нафар фарзандларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 197 миллион сўм тарқатилди.

Республика бюджетидан ажратилган пул маблағларини ўз эгаларига етказишда фуқароларни нафақат моддий, балки маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг қалбида эртанги кунга умид уйғотиш ҳам мақсад қилинган. Чортоқ туманида йил якунига қадар камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд оилаларнинг даромад манбаларини яратиш ишлари секторлар раҳбарлари томонидан доимий назоратга олинган.

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.