ЧОРТОҚ ТУМАНИДАГИ 53-ДИУМ БЎЙИЧА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА КЕЛТИРИЛГАН ҲОЛАТЛАР АСОССИЗЛИГИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Chop kilish

Ижтимоий тармоқларда  “Чортоқ туманидаги  53-мактаб директори Вазирахон  оя яна эски ҳунарларини бошладилар. Ховуз қуриш учун қанча пул кетади-аааа. Аксарият ўқувчиларни оилавий ҳолати яхши эмас, 25 мингдан кунлик пулга ишлайди. Чортоқ туман ҳокими, Сиздан илтимос шу мактабга ховуз қуриб беринг” мазмунидаги материал чоп этилган эди. Мазкур хабарда ёритилганларга аниқлик киритиш ва ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди.

Ўрганиш чоғида хабарда келтирилган 53-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси  Маърифат Неъматжонованинг онаси  Нафиса Солиева, 4-синф раҳбари, мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси  Муқаддас Дедамирзаева билан  суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида  ижтимоий тармоққа  Н. Солиева тақдим этган мурожаат айрим ота-оналар томонидан нотўғри талқин қилингани, мактабда ховуз қуриш таклифи аслида ота-оналар томонидан мактабда доимий сув заҳираси бўлиши учун  билдирилгани маълум бўлди. Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари мактабда керакли жиҳозлар бўлиши учун ҳомийлик қилишларини ҳам айтиб ўтишган.

Муассасанинг  бирорта раҳбари томонидан пул йиғиш ҳақида кўрсатма берилмагани маълум бўлди. Бу таълим муассасаси вакилларининг ёзма билдиришларида ҳам ифодаланди. Юқоридагиларга асосан ижтимоий тармоқда ёритилган хабардаги иддаолар ассосиз бўлиб чиққанини маълум қилинади.

 

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.