Санъаткорлар пахтакорлар ҳузурида

Chop kilish

Айни кунларда Учқўрғон туманидаги мавжуд 403 та фермер хўжалигида етиштирилган пахта ҳосилини ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиштириб олишга Чортоқ ва Уйчи туманларидаги маҳаллалардан келган кўнгилли теримчилар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Чортоқ туман ҳокимлиги томонидан ҳашарчилар учун барча шароитлар яратиб берилган. Икки маҳал иссиқ овқат, ётоқхона, транспорт билан таъминланган. Ўз вақтида бериб борилаётган терим пуллари кўплаб оилаларнинг яхшигина даромад манбаига айланган.

Ҳашарчилар ҳузурида ташкил этилаётган турли кўнгилочар тадбирлар терим суръатининг ошишида бош омил бўлмоқда. Айниқса, таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурлари уларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшмоқда.

Чортоқ туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги маданий тадбирда элимиз ардоғидаги санъаткор, таниқли сўз устаси Валижон Шамшиев ўзининг ажойиб чиқишлари, ичакузди ҳангомалари билан чортоқлик теримчиларнинг кўнгилларини хушнуд этди.

Шунингдек, Чортоқ туман маданият бўлими қошидаги Чортоқ тонги ансамли ижодкорлари ҳам хизматда бўлдилар. Куй-қўшиқ рақсларга уланди. Оқшомдаги маънавий-маърифий тадбир ҳашарчиларнинг ғайратини янада оширгани шубхасиз.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.