Янги уйлар нархи бўйича материалга муносабат

Chop kilish

Ижтимоий тармоқларда Чортоқ тумани Дўстлик МФЙ ҳудудида ипотека кредити асосида қурилаётган кўп қаватли уйлардаги хонадонларга қиммат нарх белгиланган, деган мазмунда эълон қилинган материал юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонига мувофиқ, Чортоқ туманида аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш масақдида, Дўстлик МФЙ ҳудудида лойиҳа қиймати 49 млрд. 573 млн. сўмлик 11 та, яъни 306 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда.

Шундан, 13 млрд. 96 млн. сўмлик 4 та 4 қаватли, 96 та хонадонли (ҳар бири 24 та хонадонли) АРЗОН нархлардаги уйлар ҳамда 36 млрд. 477 млн. сўмлик ипотека кредити асосида 7 та 5 қаватли, 210 та хонадонли (ҳар бири 30 та хонадонли) уй-жойларни қуриш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

2020 йил давлат дастури асосида, “Дўстлик” МФЙ ҳудудида 4 дона
4 қаватли (2-3 хонали), жами 96 та хонадонга (48 та 3 хонали ва 48 та
 2 хонали) мўлжалланган янгиланган намунавий лойиҳалар арзон нархларда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Наманган вилояти филиали буюртмачилиги асосида “калити билан топшириш” шарти билан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур уйлардан 22 тасини оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларга, 2 тасини чин етимларга, 2 тасини Ёшлар иттифоқи вакилларига, 31 тасини меҳнат мигрантларига ҳамда қолган 40 тасини Вазирлар Маҳкамасининг 103-сонли қарори талаблари асосида уй-жойга муҳтож оилаларга туман уй-жой комиссиясининг хулосасига мувофиқ ажратиб берилган.

Ушбу уйларнинг 2 хоналигининг умумий қиймати 132,209 млн. сўм бўлиб, бошланғич бадали 13,2 млн. сўмни ва 3 хонали уйнинг умумий қиймати 165 млн. сўм бўлиб, уларнинг бошланғич бадали 16,5 млн. сўмни ташкил этади.

Мазкур уйларга ажратиладиган кредитнинг йиллик фоиз ставкаси 5 йил муддатга 7 фоиз, бешинчи йилдан сўнг қайта молиялаштириш ставкаси ҳамда 3 йиллик имтиёзли даврни ичига олган ҳолда 15 йил муддатга ажратиб берилиши белгиланган. 

Шунингдек, мазкур Фармонга мувофиқ, Дўстлик МФЙ худудида ҳар бирини лойиҳа қиймати 5 млрд. 211 млн. сўмлик 7 та, 5 қаватли, 3 йўлакли, 2-3 хонали, 30 хонадонли, жами 210 та хонадонга (150 та 3 хонали, 60 та
2 хонали) мўлжалланган ИПОТЕКА КРЕДИТИ асосида уйлар қуриш ишлари бажарилмоқда.

Мазкур уйларни танлов ғолиби деб топилган қуйидаги бош пудратчилар “Чортоқархитектқурилиш” МЧЖ, “RENOSEANSE BIZNES PLYUS” МЖЧ, “Иншоот инвест” МЧЖ ҳамда “Бинокор Бунёд сервис” МЧЖлар томонидан қурилиш-таъмирлаш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида олиб борилмоқда.

Мазкур уйларни қурилиш-таъмирлаш ишлари тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ, бош пудратчиларнинг харажат (прочи росход)лари билан қуйидагича белгиланган:

Жумладан, “Бинокор Бунёд сервис” МЧЖ томонидан қурилаётган ипотека уйлари бўйича:

1 м2 қурилиш ишлари 3 134 800 сўмдан белгиланган бўлиб:

-  2 хонали уйнинг 42.7 м2.лигининг умумий таннархи 133,856 млн. сўм, бошланғич бадали 13.856 млн. сўм;

-  3 хонали уйнинг 52.7 м2.лигининг умумий таннархи 165,204 млн. сўм, бошланғич бадали 16,52 млн. сўм;

Шунингдек, “Чортоқархитектқурилиш” МЧЖ, “RENOSEANSE BIZNES PLYUS” МЖЧ, “Иншоот инвест” МЧЖлар томонидан қурилаётган уйлар бўйича:

1 м2 қурилиш ишларини 3.0 млн. сўмдан белгиланган бўлиб:

-  2 хонали уйнинг 57 м2.лигининг умумий таннархи 171,0 млн. сўм, бошланғич бадали 17,1 млн. сўм;

-  3 хонали уйнинг 67.3 м2.лигининг умумий таннархи 201,9 млн. сўм, бошланғич бадали 21,0 млн. сўмни ташкил этади.

Мазкур уйларни тўлов қобилияти эга ва уй-жой олиш истагини билдирган фуқароларга ажратиб берилиши кўзда тутилган бўлиб, уйларга фуқаролар томонидан тўланган бошланғич бадал тўловларидан ташқари қолган маблағларни “Ўзмиллий банк” Чортоқ филиали томонидан ипотека кредити асосида йиллик фоиз ставкаси 18 фоизга 20 йиллик муддатга ажратиб берилиши юзасидан таклифини билдирган.

Ипотека кредитларини қайси тижорат банкларидан расмийлаштириш эса, фуқароларнинг хоҳиш-истакларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Бундан ташқари, Фармоннинг 4-бандига мувофиқ, қурилиши режалаштирилган кўп қаватли арзонлаштирилган уйларнинг умумий баҳосининг 10 фоизи миқдорида бошланғич тўловларни талабгор томонидан амалга оширилиши лозимлиги белгиланганлиги ҳамда Фармоннинг
6-бандига мувофиқ, тўлов қобилияти чекланган оилалар учун давлат томонидан 5 йил муддатга субсидиялар ажратиш орқали ипотека кредитини 10 фоиздан юқори қисмини давлат томонидан қоплаб берилиши назарда тутилганлигини билдирилади.

Шунингдек, субсидия олиш истагини билдирган фуқаролар 2020 йил
1 мартдан бошлаб, 2020 йил 1 октябрь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилишлари мумкин.

 

 

 

 

 

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.