Т А Б Р И К Н О М А

Chop kilish

Ҳурматли Анваржон Хожаханович!

Сизни бугунги қувончли кун – таваллуд айёмингиз билан Чортоқ тумани фаоллари ва кенг жамоатчилиги номидан самимий муборакбод этамиз.

Ушбу шукуҳли кунда Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, ҳамишалик бардамлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз. Яратган орзу-истакларингиз рўёбини берсин.

Давр талаби асосида барча соҳалар тубдан ислоҳ этилаётган янги шароитда Сиз бор билим ва маҳоратингизни туманимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга йўналтирмоқдасиз. Бу жараёнда ҳар бир масалага янгича ёндашув билан натижадор иш ташкил этаётганингиз таҳсинга лойиқ.

Ўз халоватидан кўра ўзгалар фаровонлиги умрининг мазмун-моҳиятига айланган фидойиларнинг бири сифатида Сиз кўпларга ибрат бўлмоқдасиз.

Сизни  таваллуд айёмингиз билан яна бир бор қизғин табриклаб, узоқ ва мазмунли умр, Президентимиз белгилаб берган вазифалар ижроси доирасидаги эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Эҳтиром билан,

Чортоқ туман ҳокимлиги жамоаси

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.