Чортоқда Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Chop kilish

Бутун республикамизда бўлгани каби Чортоқ туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги кўтаринки ва таъсирчан руҳда, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармойишига асосан  2020 йил 18 декабрдан 2021 йил 18 январгача эълон қилинган ватанпарварлик ойлиги доирасида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!”,шиори остида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Аслида, бу байрам миллий армиямиздан фахрланиш ва унга бўлган ишонч рамзи, шунингдек, ёшларга, балки барча-барчага ватанпарварлик руҳини сингдиришнинг ўзига хос мактаби ҳамдир.

Чортоқ туман марказида қуролли кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, туман ҳокимлиги, мудофаа бўлими, миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари иштирокида ўтказилган тантанали тадбир аввалида туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, туман мудофаа бўлими бошлиғи Нурмуҳаммад Эшмуродов, Қуролли кучлар фахрийси Достонбек Тўлановлар барчани яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этиб, самимий тилакларини изҳор этдилар.

Қуролли кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, миллий гвардия ходимлари, мактабларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик  ўқитувчиларидан бир гуруҳига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда совғалари тақдим қилинди.

Ватан ҳимоячилари куни тантанаси туман маданият бўлими қошидаги “Асл наво” вокал ансамбли ҳамда 14-сонли мусиқа ва санъат мактаби томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом эттирилди.

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.