Қабулда 55 та мурожаат ҳал этилди

Chop kilish

2021 йил 12 январь куни Чортоқ тумани ҳокими А.Отаходжаев томонидан юридик ва жисмоний шахсларни қабули ўтказилди.

Навбатдаги қабулда жами 117 нафар жисмоний шахслар тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида қабул қилинди.        

          

Қабулга келган жисмоний ва юридик шахслардан 32 нафари уй-жой ва ер участкаси олиш, 18 нафари моддий ёрдам, болалар нафақаси, 7 нафари кредит олиш, 12 нафари тадбиркорлик учун ер ажратиш, 5 нафари қишлоқ хўжалигига оид, 3 нафари кўмир олишда амалий ёрдам бериш, 8 нафари даволанишда амалий ёрдам бериш, 2 нафари таълим соҳасига оид, 21 нафари мутахассислиги бўйича ишга жойлаш масаласи, 2 нафари суюлтирилган газ балон олиш масаласи, 6 нафари бошқа соҳаларга оид масалаларни ҳал этиш бўйича мурожаат этишди.

Қабулда бўлган 55 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди, 62 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тегишли ташкилот, муассасаларга белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун юборилиб, ижроси назоратга олинди.

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.