Камолиддин Раҳимов хотирасига бағишланди
Бугун, 20 февраль куни Чортоқ туман маданият марказида бетакрор овоз соҳиби, Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимовнинг хотирасига бағишлаб "Ёд этиб, пок руҳларин шод этиб" деб номланган маданий-маърифий кеча ташкил этилди.
Маънавий ва маърифий доирасидаги мазкур тадбирда Камолиддин Раҳимов томонидан куйланган куй-қўшиқлар "Чортоқ тонги" ашула ва рақс халқ ҳаваскорлик ансамбли хонанда ва созандалари томонидан ижро этилди. Шуниндек тадбирда Наманган вилоят ёзувчилар уюшмаси раҳбари, шоир Зиёвиддин Мансуров, Наманган вилоят журналистлар ижодий уюшмаси раиси Носиржон Деҳқонов, шоир Боқий Мирзо, шоиралар Дилбар Бону, Руқия Ғозиева марҳум санъаткорнинг укалари Зокиржон Раҳимов, фарзандлари Ҳусанбой Раҳимов ҳамда ОАВлар вакиллари иштирок этишди.