Кўчмас мулк ва ер участкасини рўйхатдан ўтказиш

Chop kilish

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш – бу мамлакатимизда ер кадастри юритиш, иқтисодиётни ривожлантириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг кафолатларини таъминлаш, ҳозирги ва келажак авлодлар манфаатларини кўзлаб, ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишдир.

Ер Кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ёки жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралари белгилангандан сўнг, унинг режалари, чизмалари ва тафсифлари тузилиб, давлат рўйхатидан ўтгандан кейин унинг эгаси тасарруфига ўтади.

“Давлат ер кадастири тўғрисида”ги Қонуннинг 13-маддасига кўра, ер участкаларига эгалик қилувчи, улардан фойдаланувчи, ижарага олган, шунингдек, мулк қилиб олган юридик ёки жисмоний шахслар ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишлари керак.

Қанча вақтда ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилиш керак?

Тегишли қонуний меъёрларга кўра юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганида, чекланганда, бекор қилинганда, кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказиш учун кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари зарур. Ўз вақтида мурожаат қилмаслик ер хусусидаги турли низоларни келтириб чиқариши ва ерга бўлган ҳуқуқ бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказашни амалга оширирувчи органга ўз вақтида мурожаат қилмаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддасига кўра 245 000 сўмдан 1 225 000 сўмгача миқдорда жарима солинади.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси Чортоқ туман бўлимининг “Ишонч телефони”га  (95)  303-15-60 мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил:  Чортоқ шаҳар, Истиқбол хиёбони, 27-уй.

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.