Мевали дарахтларга ишлатиш учун тавсия қилинади. Бордо суюқлигини тайёрлаш.

Chop kilish

Бордо суюқлиги (БС) олма, нок ва беҳида парша, монилиоз ва бошқа доғланиш касалликларига қарши, узумда мильдюга қарши, ўрик, шафтоли, олхўри, гилос ва олчада коккомикоз, кластероспориоз (тешикчали доғланиш), барг бужмайиши, монилиоз ва чўнтакча касалликларига қарши юқори самарали фунгицид ҳисобланади.

Бордо суюқлигини эрта баҳорда, куртаклар уйгонишидан олдин тиним даврида, мевали дарахтларга 3% ли концентрацияси (мис кукуни бўйича) пуркалади. Вегетация ёки ўсув даврида гуллашдан сўнг 1% ли концентрациясини мевали дарахтлар касалликларига қарши ишлатиш учун тавсия қилинади. Бордо суюқлиги текканда ҳимоя қилувчи фунгицид ҳисобланади.

Бордо суюқлигини тайёрлаш учун қуйидагилар талаб этилади:

100 литрли бочка - 1 дона;

50 литрли бочка - 2 дона;

10 литрли пластмасса челак - 1 дона;

10 литрли металл челак - 1 дона.

лакмус қоғози (ҳар гал тайёрлаганда 1 та қоғоз ишлатилади) ёки оддий мих

ёғоч куракча (эритмани аралаштириш учун)

шахсий ҳимоя воситаси (қўлқоп, кўзойнак, комбенезон, резина этик, респиратор).

Бордо суюқлигини тайёрлаш:

Бордо суюқлиги тайёрлаш учун мис кукуни ва сўндирилмаган охак талаб этилади. 100 литр 1% ли бордо суюқлигини тайёрлаш учун 1 кг мис кукуни ва 1 кг сўндирилмаган охак олинади. Биринчи, 1 кг мис кукуни пластмасса челакдаги 600С ҳароратдаги 10 литр сувга ёғоч куракча ёрдамида эритиб олининади. Эслатма: мис кукуни металлар учун ўювчи уусусиятга эга бўлганлиги учун пластмасса челакда эритилади. Иккинчи, пласстмасс челакка 10 литр сув олиб унга 1 кг сўндирилмаган охак сутга ўхшаш аралашма ҳосил бўлгунча солиб аралаштирилади. Охак сути совугандан сўнг 0.1 миллиметрдан катта бўлмаган элакда сузилади ва 100 литрли бўш бочкага солиб, умумий сув миқдори 50 литрга етказилади. Шундан сўнг, тайёрлаб олинган 50 литр охак эритмасини устига мисли эритма секин аста қуйилган холда доимий аралаштирилиб турилади. Иккала аралашма ҳам қўшилаётган пайтда совуқ бўлиши керак. Мис купароси эритмасини темир идишда тайёрлаш мумкин эмас. Эслатма: мис эритмасига охак кукуни эритмасини қуйиш кимёвий реакцияни бузулишига олиб келади.

100 литр 3% ли бордо суюқлигини тайерлаш учун 3 кг мис кукуни ва 3 кг сўндирилмаган охак керак.

Тайер бўлган дорининг ранги ҳаворанг кўкимтир, кучсиз ишқорий ёки нейтрал реакцияда бўлиши зарур. Буни аниқлаш учун лакмус қоғозидан фойдаланилади. Агар суюқлик тўғри тайёрланган бўлса, кўк лакмус қоғозни ботирсак, у қизармаслиги ёки оддий михни ботирсак мис гарди юқмаслиги лозим. Эритмада лакмус қоғози қизарса, аввалги холатига келгунга қадар охак сути қўшилади.

Бу препарат инсон ва иссиқ қонли хайвонлар учун ўртача захарли хисобланади. БС нотўғри ишлатилганда (совуқ нам хавода ишлатилса ёки иссиё пайтда) баргларда куйиш аломатлари ва меваларда тўрлар сингари чизиқлар хосил қилиши мумкин. БС ни меваларни йиғиштириб олишдан камида 15 кун олдин ишлатишни тўхтатиш лозим.

Бордо суюқлиги хаво иссиқ пайтида пуркалса баргларнинг сарғайиши ва тўкилишига олиб келиши мумкин. Агар, ўсув даврида бордо суюқлиги пуркалгандан сўнг 12 соат ичида ёмғир ёғса баргларни куйдириш эхтимоли бор. Шунинг учун, ёмғир ёғиш эхтимоли бўлган вақтларда БС ни пуркаш тавсия этилмайди.

БС ни пуркаб бўлгандан сўнг кун охирида пуркаш ускуналарини 3 марта сув билан чайиш керак. Бу орқали миснинг пуркаш ускуналарига бўлган зарарли таъсирининг олди олинади.

Муроджон Дадабоев, Муслимбек Абдумуталов, вилоят ўсимликлар карантини ҳудудий  инспекцияси инспекторлари

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.