Ишонч телефонлар

Сўровнома

Интинтерактив давлат хизматлардан фойдаланишдан мақсадингиз?

Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 40 ўринга мўлжалланган Ҳазратишоҳ ҳудудий бўлими болалар касалликлари, ички касалликлар ҳамда туғруқхона бўлимидан иборат.

2015 йил инвестиция дастури асосида лойиҳа смета қиймати 938,0 млн сўмга   икки қаватли болалар ва ички касалликлар бўлимларида тўлиқ мукаммал таъмирлаш ва янги туғруқхона бўлими биноси қуриш ишлари амалга оширилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 ноябрдаги “2020-2022 йилларда Наманган вилоятининг Чортоқ туманини комплекс  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида”ги 742-сонли қарорига асосан Ҳазратишоҳ ҳудудий бўлими бино ва иншоотларини 2022 йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан  мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда туғруқхона бўлими биноси пол қисмини таъмирлаш учун 12,5 млн сўмга ленониум қопламаси сотиб олиниб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, болалар ва ички касалликлар бўлими биносининг пол қисмини таъмирлаш учун 450 м2 ленониум қопламаси сотиб олиш учун давлат харидлари электрон сайтига буюртма киритилди.

2021 йил давомида ушбу бўлим юмшоқ жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди. Ҳозирда қаттиқ жиҳозлар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

**

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Чортоқ тумани Кесканёр маҳалласига олиб борувчи йўлнинг ҳолати бўйича видеомурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Маҳаллий аҳамиятдаги мазкур 4 К 422 “Пешқўрғон қ-Фарғона қ- Ласкидон” автомобиль йўлининг 25-30 км оралиғидаги йўл фойдаланиш муддатини ўтаб бўлгани сабабли яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Чортоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ички иқтисодий имкониятидан келиб чиқиб, қум-шағал аралашмасидан йўл ёқасини мустаҳкамлаш, асфальтбетон қопламани таъмирлаш учун  геометрик ўлчамга келтириш ишлари бажарилган.

Мазкур йўлни реконструкция қилиш ишларига Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасидан 6.0 млрд сўм маблағ ажратилишини сўраб хат билан мурожат қилинган. Маблағ масаласи ҳал бўлса,  4 К 422 автомобиль йўлининг 25-30 км оралиғидаги таъмирлаш ишларини тўла якунлаб, фойдаланишга топшириш чоралари кўрилади.

 

 

Фото галерея

Видео галерея