Барча мактабларда дарс жараёнлари назоратга олинди

Chop kilish

2019 йил 7 октябрь куни “Sizdan telegram” каналида эълон қилинган Чортоқ туманидаги 52-мактаб фаолияти билан боғлиқ “Директор дарс ўтаётган ўқитувчиларни мажлисга чақирди, болалар 40 дақиқа давомида қаровсиз қолди” сарлавҳали хабар ўрганилди.

Ўрганиш давомида 2019 йил 6 сентябрь куни ўқитувчилар дарс машғулотлари пайтида мажлисга чақирилгани ўз тасдиғини топгани учун мактаб директори Р.Бойдедаев ҳамда ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Исмоиловга нисбатан тегишли чора кўрилиб, улар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигига асосан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Шунингдек, тумандаги барча мактабларда дарс жараёнлари тўғри ташкил этилиши назоратга олинди.

 

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.