ХАЛҚ ДЕПУТATЛАРИ ЧОРТОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Chop kilish

30 сентябрь 2019 йил                     Чортоқ шаҳри                           572/55-5-сонли

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил
20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий
Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 
944-сонли қарори тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг конституциявий ваколат муддатлари 2019 йилнинг декабрь ойида тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 36-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги 944-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови 2019 йилнинг 22 декабрь куни ўтказилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловни сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро нормалар ва стандартларга тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, сиёсий партиялар, фуқароларга давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда иштирок этиш конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 36-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги 944-сонли қарорига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 944-сонли қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси 2019 йилнинг 20 сентябридан бошланганлиги қайд этилсин.

3. Марказий сайлов комиссиясининг мазкур қарорига кўра сайловларни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари ҳамда округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, шунингдек Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ равишда амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов бўйича сайлов округларидаги сайловчилар сони нормаси ўртача 3 минг 875 нафар сайловчи ҳисобидан белгилансин.

5. Халқ депутатлари туман Кенгашига депутатлар сайловини ўтказувчи 30 та сайлов округлари тузилсин, уларнинг чегаралари ҳамда сайловчилар сони кўрсатилган рўйхати эълон қилинсин.

6. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

 

            Халқ депутатлари Чортоқ туман

            Кенгаши раиси ўринбосари                                                                   Ф.Маматқосимов

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.