Чортоқда вилоятдаги ўрта таълим мактаблари амалиётчи психологлари учун ўқув семинар ташкил этилди

Chop kilish

Тумандаги 47-умумий ўрта таълим мактабида “Аҳил оила-бахтли мактаб” лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур вилоят ўқув семинари ўқувчилар томонидан тайёрланган кўргазма намойиши билан бошланди.

“Оилада фарзандларимиз онгига  миллий қадриятлар ва анъаналаримизни сингдириш масалалари”, “Ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда таълим муассасасининг асосий вазифаси, мактаб психологларининг амалга ошириши лозим бўлган индивидуал ва гуруҳ машғулотларининг сифатли ташкил қилиш” мавзусида маърузалар қилинди.

Шунингдек, нотинч, ночор оилалар ота-оналари ҳамда ўқувчилар иштирокида психокоррекцион тренинг машғулотлари ўтказилди. Машғулотларда оила ва таълим муассасалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, оилада фарзандларнинг таълим ва тарбия олишига эътиборни кучайтириш, уларни оилага тайёрлаш, касб-ҳунарга йўналтириш чора-тадбирлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.