Наманган вилояти шартномавий режани бажарди

Chop kilish

Вилоят пахтакорлари бу йил 63406 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, ҳар гектар ердан 30 центнердан ҳосил йиғиб олишга муваффақ бўлдилар. Тайёрлов манзилларига 192500 тонна юқори сифатли саноат хом ашёси топширилди.

“Наманган  момиқ сочиқлари”, “Тошбулоқтекс”, “Uztex Uchkurgan”,“Наманган тўқимачи” МЧЖлари вилоятдаги фермер хўжаликлари билан қатъий шартнома асосида иш олиб борди. Пахтачиликка мана шундай замонавий кластер усулининг кенг жорий этилиши, меҳнатга ҳақ тўлаш, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит ҳамда ўсимлик зараркунандаларига қарши биологик кураш воситалари ўз вақтида етказиб берилиши, агротехник тадбирларнинг сифатли ўтказилиши кўзланган ҳосилни етиштиришда бош омил бўлди.

Бугунга қадар Мингбулоқ, Чуст, Поп,  Чортоқ, Наманган туманлари шартномавий режани ортиғи билан бажариб, вилоят хирмонига баракали ҳисса қўшди. Косонсой, Тўрақўрғон, Уйчи, Норин ва Учқўрғон туманларида ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари давом этмоқда. Демак, вилоят пахта хирмони янада юксалади.

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.