Жаҳон банки бош мутахассиси Чортоқда бўлди

Chop kilish

Жаҳон банкининг шаҳарларни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Розанна Нитти туманимизда бўлди. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 2019-2021 йилларда Чортоқда амалга ошириладиган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг бошланиш арафасидаги бу ташриф бежиз эмас, албатта.

Яқин келажакда Чортоқ тиббиёт ва сиҳатгоҳлар туризми ривожланган, замонавий инфратузилмага эга экошаҳарга айланишидан дарак бу.

Туман ҳокимлигида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг молиявий кўмагида Чортоқда амалга ошириладиган қурилиш-кўкаламзорлаштириш ишлари билан бир қаторда ёндош маҳаллаларда 2020 йил учун мўлжалланган “Обод маҳалла” дастури бўйича бажариладиган ишларни мувофиқлаштириш борасида фикр алмашилди.

Шу мақсадда меҳмонлар Зафар Диёр МФЙ ҳудудида бўлиб, маҳалла аёллари билан учрашдилар. Самимий суҳбат чоғида Розанна хоним ўзбек халқининг очиқкўнгиллигини, меҳмондўстлигини, айниқса аёлларнинг ораста ва пазандалигини эътироф этди. Жумладан, чортоқлик хонадон соҳибаларининг нон ёпишга уста эканлигини айтиб, тандир ноннинг мазаси ёқиб қолганини мамнуният билан таъкидлади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.