БМТ коронавирус пандемияси туфайли руҳий саломатликнинг глобал инқирозидан огоҳлантирмоқда

Chop kilish

Изоляция, қўрқув, мавҳумлик, иқтисодий зарбалар — буларнинг барчаси руҳий стрессни келтириб чиқариши мумкин.

Шунингдек, коронавирус тўғрисида тез-тез учрайдиган ёлғон ахборотлар, миш-мишлар ва пандемия қанча вақт давом этишини билмаслик, ишолнчсизлик — одамларнинг хавотир олишларига ва келажак ҳақида умидсизликка тушишига олиб келади.

Ҳисоботда пандемиянинг одамларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари баён қилинган. Жумладан:

психологик хизматларда инвестициялар етишмаслиги камчилигини бартараф этиш;

масофадан даволаш — телемедицина ёрдамида "шошилинч психиатрия ёрдами"ни таъминлаш;

депрессия ва ташвишдан азият чеккан одамлар билан фаол иш олиб бориш;

оиладаги зўравонликнинг юқори хавфи бўлган аҳоли қатламига ёрдам бериш.

 

Манба: World Economic Forum

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.