ГАЗ БАЛЛОНЛАРИДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИНГ!

Chop kilish

Ҳурматли фуқаролар! Ҳозирги кунда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун  ҳамжиҳатликда бир-биримизни тўғри тушунган  ҳолда вазиятни  енгиб ўтишимиз ўта муҳим. Ҳозирги кунда Чортоқ тумангаз филиали  ҳисобида суюлтирилган газ баллонларни ташиш ва аҳолига ўз вақтида етказиб бериш учун мослаштирилган 5 та “Исузи” автомашинаси  маҳаллалар кесимида аҳолига хизмат қилмоқда.

Сизлардан илтимос қиламизки, суюлтирилган газ баллонларни бир жойга тўпламанг. Автотранспортлар маҳаллаларга борганда сигнал чалиб огоҳ этади ва якка тартибда рўйхат асосида газ баллонларингизни олади ва тўлдириб тарқатади. Газ баллонларни олиб чиққанда ва олганда тумангаз  ҳайдовчи ва чилангарлари билан мулоқот қилганда оралиқ масофа 2 метр, тиббий ниқоб ва қўлқоп бўлиши зарур, антисептик воситалар билан кўлни ювишликни унутмаслигимиз зарур. Тумангаз филиали томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида айланма баллон ташкил этилган.

Суюқ газдан фойдаланувчи фуқаролар қуйидагиларни билишлари лозим:

1. Газ баллон билан газ плита оралиғи 1 метр бўлишлиги.  

2. Газ баллонларни иситиш радиаторлари ёки печкага  1 метрдан кам бўлмаган масофага жойлаштириш мумкин эмас.

3. Резина шлангни икки томонидан хомут билан маҳкамланг.

4. Газ баллонларни ўчоқ, тандир, олов ва қуёш тиғида сақлаш мумкин эмас.

 

5. Газ плитани ўзбошимчалик билан таъмирламанг.

6. Газ плитани хонадан-хонага кўчириш лойиҳа ҳужжатисиз мумкин эмас.

7. Жиҳозланмаган автотранспорт ва велосипедларда суюқ газ баллонларни ташиш мумкин эмас.

8. Паспорти йўқ баллонлардан фойдаланиш мумкин эмас.

9. Бошка рангга бўялган газ баллонларидан фойдаланиш мумкин эмас.

10. Шикастланган ёки шишган газ баллондан фойдаланиш мумкин эмас.

11. Ертўла ва ярим ертўла хоналарга  газ плита ва газ баллонларни жойлаштирманг.

12. Газ ҳиди чиққанда оловдан фойдаланиш, электр энергияси ёниқ бўлса ўчирмаслик, ўчик бўлса ёқмаслик.

13. Вояга етмаган ва ўзини бошқара олмайдиган фуқароларга газдан фойдаланиш мумкин эмас.

14. Газ баллонлардан фойдаланиб хоналарни иситиш мумкин эмас.

15.Газ баллон ичидаги суюқликни тўкиш ёки ишлатиш учун олманг.

Ушбу юқоридаги талаб ва қоидаларга риоя этилса ҳар хил кўнгилсиз ва бахтсиз ҳодиса ҳамда ёнғиннинг олдини олган бўласиз.

 

Чортоқ тумангаз филиали маъмурияти

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.