Чортоқ туманидаги "Байналмилал" маҳалласи "Бобур" массивида "Edification building" МЧЖ томонидан намунавий лойиҳа асосида 9 қаватли замонавий турар-жой қад ростлади. Ушбу замонавий турар-жойлар 2 йўлакли бўлиб, 2 ва 3 хонали 48 та хонадонни ўз ичига олади.

Ер тўла ҳамда 1-қаватда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашади. Ҳозирда объектда ташқи ва ички пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.