Расулбек Умматов 1980 йилда Чортоқ туманида туғилган. Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга.                                 2004-2015 йилларда Қўқон шаҳар, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари ҳокимликлари муассислигидаги даврий нашрларда мухбир, бўлим бошлиғи вазифаларида ишлаган.

2015-2017 йилларда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси катта мутахассиси. 2017-2019 йилларда “Наманган ҳақиқати” газетаси мухбири (вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари в.б.)

2019 йил 4 сентябрдан Чортоқ тумани ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Унинг мустақил илмий-ижодий фаолияти маҳсули бўлган "Бир китобдор тарихи" (2013), "Давр солномаси" (2013), "Ибрат изларидан" (2014) китоблари чоп этилган.

Тайинлов Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбарининг 2025 йил 4 февралдаги тегишли буйруғи билан амалга оширилди.