Тиллаев Баҳодир Одилжанович 1984 йил 16 сентябрда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий. 2016 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультети магистратура босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Чортоқ тумани ҳокимлиги муассислигидаги "Чортоқ ҳақиқати" газетасида мухбир вазифасида бошлаган. 2019 йилдан "Чортоқ ҳақиқати" газетаси муҳаррири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Мазкур тайинлов Чортоқ тумани ҳокимининг 2025 йил 4 февралдаги тегишли қарори билан амалга оширилди.





