Бугун Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан "Сарой" оилавий шифокорлик пунктида ҳудуд аҳолиси ҳамда эҳтиёжманд оила вакилларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик давомида аниқланган 5 нафар бемор вилоят миқёсида даволанишга йўналтирилган бўлса , 9 нафар беморлар туман марказий касалхонасида ётиб даволаниш учун йўналтирилди.
Бўлиб ўтган тиббий кўрикдан кўзланган асосий мақсад касалликларни барвақт аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аниқланган ва даволанишга муҳтож фуқароларни стационар ва амбулатор шароитларда даволанишга йўналтиришдан иборатдир.





