Кексаларнинг ҳаётий тажрибаси, пурмаъно ўгитлари ёшлар учун ибрат мактабидир. Нуронийларни улуғлаш, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан. Эътиборлиси, бу анъана бугунги кун ҳаётида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Чортоқ туманидаги 9-мактабда ўтказилган "Уч авлод учрашуви"  тадбири маънавий-маърифий тадбирларнинг узвий давоми бўлди.

Туман ҳокимлиги, "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир уч авлод вакиллари учун ўзига хос мулоқот майдони вазифасини ўтади.

Туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова нуронийларни улуғлаш, Президентимиз томонидан белгилаб берилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифалар, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавият масалалари, умуман олганда, ёшлар камолига қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритди. Нуронийлар, ҳарбий фахрийлар, ҳаёт йўллари ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.