Фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Депутатлар томонидан жойларда олиб борилаётган ўрганишлар, ўтказилаётган депутатлар қабули бу ишлар самарасини оширишда муҳим восита бўлмоқда.
Депутатлар ҳудудларда таълим ва тиббиёт муассасаларида бўлиб, назорат тартибида ўрганиш олиб бормоқда.
Иситиш тизими, кўмир захираси, бинолардаги шароитлар кўздан кечирилмоқда.





