Чортоқ туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишлар давом этмоқда.

Республика ишчи гуруҳи вакиллари "Бешкапа" ёшлар кичик саноат зонасидаги "Worl tred textil group" МЧЖ да бўлишди.  Асосан аёллар мавсумий кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада 60 нафардан зиёд маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган. Ойига 3000 та қишки-баҳорги кийимлар ишлаб чиқараётган корхона ўз маҳсулотларини асосан ички бозорларимизга йўналтирган. Ҳозирда экспорт масаласида музокаралар олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳи вакиллари томонидан экспорт масаласида тавсиялар берилди.

Албатта, бундай лойиҳалар ҳудудда қўшимча иш ўринлари яратишда ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.