Чортоқ туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишлар давом этмоқда.

Республика ишчи гуруҳи вакиллари "Бешкапа" ёшлар кичик саноат зонасидаги "Bek textil servis" МЧЖ да бўлишди.    Асосан ташкилот ва корхона ишчилари учун махсус кийимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада 50 нафардан зиёд маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган. Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан ишлаб чиқариш жараёнлари, ишчилар учун яратилган шароитлар ўрганилди ва эътироф этилди.

Албатта, бундай лойиҳалар ҳудудда қўшимча иш ўринлари яратишда ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.