Бугунги кунда туманимиз инфратузилмасини янада яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина Мустақиллик шоҳ кўчасининг ўзида бўлаётган тарихий ўзгаришлар бунга яққол мисол бўла олади. Айни кунларда ҳам бу манзилда қурилиш-бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Хусусан, кўчма механизациялашган корхона томонидан тунги ёритгичлар ўрнатилмоқда.





