Бугун Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сектор ҳудудидаги "Бештол" маҳалласида жойлашган "Бештол" оилавий шифокорлик пунктида ҳудуд аҳолиси ҳамда эҳтиёжманд оила вакиллари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрик мобайнида фуқаролармалакали невропотолог, жарроҳ , кардиолог, лор, кўз касалликлари шифокори ҳамда ултратовуш ва ЭКГ текширувларидан ўтказилди.Соҳа мутахассислари томонидан касалликларни даволаш ва саломатликка эътибор қаратиш юзасидан зарур тиббий тавсиялар берилди.