Давлатимиз раҳбари томонидан келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг орзу интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари, спорт, тадбиркорлик билан мунтазам шуғулланишлари, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
Ёшларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш, уларни ўқув жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Чортоқ туманида жойлашган Ихтисослашган мактабда “Вазир ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиқлари Шарофжон Шарипов ва Акмалжон Тўланов, туман ҳокимлиги вакиллари қатнашишди. Тадбирда ўқувчи ёшларимиз фаол иштирок этиб , ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан вазирлик вакилларига тўғридан-тўғри мурожаат этиб, саволларига тўлақонли жавоблар олишди.
Мактаб маъмуриятига вазирнинг китоблар жамланмаси топширилди.





