Чортоқ туман спорт мактабида жойлашган мини футбол уйингоҳида туман ҳокими кубоги учун спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Маълумот учун, финалга қадар мусобақада секторлар кесимида барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг уюшмаган ёшлари ўз жамоалари билан иштирок этдилар.Беллашувлар натижаларига кўра, биринчи ўринни 4-сектор ҳудудидаги "Бўлон" МФЙ нинг “Бўлон” жамоаси спортчилари қўлга киритишди. Иккинчи ва учинчи ўринлар “Ласкидон” ҳамда “Туркистон” маҳаллалари футболчиларига насиб қилди.
Ғолиб жамоалар туман ҳокими Илҳомжон Саттаров, туман ИИБ раҳбари Музаффар Нуъманов ҳамда ҳоким ўринбосари Дилфуза Ҳакимовалар иштирокида тақдирланди. Фахрли биринчи ўринни қўлга киритган “Бўлон” жамоасига "Ҳоким кубоги" топширилди.





