Чортоқ тумани муқаддас қадамжолари, сўлим табиати ва ҳавоси, шифобахш сувлари билан оғизга тушган. Ласкидон маҳалласидаги Лангар ота зиёратгоҳи ана шундай муқаддас қадамжолардан.

Бу ердаги кўҳна тут дарахти Лангар отанинг ерга санчган ҳассасидан кўкарган дейишади. Лангар ота  вафот этганларидан сўнг шу ерга дафн этилгани ҳақида маълумотлар бор. Ушбу хосиятли тут дарахти ҳозирга қадар яшнаб турибди.

Қадамжони обод ва кўркам зиёрат туризми объектига айлантириш мақсадида ҳомийлик асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда.

Айни кунларда зиёратгоҳ хоналарида сўнги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Зиёратгоҳ атрофи тозаланиб, ободонлаштириляпти.