Чортоқ тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Музаффар Нуъманов тасдиқланган режага асосан навбатдаги сайёр қабулни ўтказди

«Чиғатой» маҳалласида бўлиб ўтган учрашув давомида фуқаролардан оқава сув,  тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиш, маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилди. Муддат талаб этувчи  масалалар белгиланган тартибда ҳал этиш учун мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.