Унинг ободлиги, гуллаб-яшнаши йўлида қилинган ҳар бир иш хайрлидир. Буни чин қалбдан ҳис қилган кесканёрликлар бугун катта кўтаринкилик билан ободонлаштириш ишларида ҳамжиҳат иш олиб боришмоқда.Наманган вилояти 4-сектор раҳбари, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Шуҳратали Имомов туман секторлар раҳбарлари билан Чортоқ туманидаги ўрганишлари доирасида Кесканёр маҳалласида бўлишди. Кесканёр халқи азалдан меҳнатсевар, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш бўйича ном таратган. Аҳоли томорқалари йил ўн икки ой мавсумий экинлар билан банд. Шунинг учун бўлса ҳам керакки, маҳаллада доимо кўтаринки кайфият ҳукмрон. Ўрганишлар давомида амалга оширилган ишлар эътироф этилиб, бу каби маҳаллалар сонини кўпайтириш ва оммалаштириш кераклиги таъкидланди.