Кесканёр маҳалласида "Бир контур-бир маҳсулот" тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ғизғин давом этмоқда. Узумчилик йўналишидаги бу ташаббус иқтисодий ва хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар ҳамда маҳаллий аҳоли томонидан ҳам қўллаб-қувватланиб, бу жараёнларда барча бирдек, ҳамжиҳатликда елкадош бўлмоқда.
Бугун илк узум кўчатлари яхши ниятлар билан экилди.
Албатта, халқ фаровонлиги йўлидаги бу хайрли ишлар эртага ўз мавасини бериши шубҳасиз.





