Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига биноан никоҳ тузиш ихтиёрий ҳисобланади.Никоҳ тузиш учун бўлажак ер-хотин ўз розилигини еркин ифода етиш қобилиятига ега бўлиши керак. Жамиятимиз томонидан оила қуришга тарғиб қилинади. Зероки, оила жамиятнинг таянчидир. Aммо, оила қуришга монелик қиладиган ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиб, улар қонунчиликда белгиланган.Оила кодексининг 16-моддасига биноан, никоҳ тузишга➖ лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида➖ насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида➖ лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага заёқациз деб топилган шахслар ўртасида йўл қўйилмайдиДемак, агар никоҳланувчилар бири аввал бир никоҳда бўлган бўлса-ю, биринчи оиласиданқонуний равишда никоҳдан ажралмаган бўлса, иккинчи марта қонуний никоҳдан ўта олмайди. Ёхуд, фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар ўртасида ҳам никоҳ тузишга қонунда белгиланган тартибда рухсат берилмайди.

С.Сатимов, Чортоқ туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконульти.