Бугун Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди
Доимий комиссиялар йиғилишида навбатдаги сессия кун тартибига киритилаётган қуйидаги масалалар кўрилди:
Чортоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида.
- Чортоқ туманида 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури ижроси ҳамда 2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни кўриб чиқиш тўғрисида.
- Туманда “Зарбдор” тумани тажрибаси асосида шакллантирилган “драйвер” лойиҳаларни манзилли рўйҳатини тасдиқлаш тўғрисида.
- Туманда фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда сайловни ташкил этишга кўмаклашувчи туман комиссия таркибини тузиш тўғрисида.
-“Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг туманда ижроси;- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши Қарорларининг ижроси тўғрисидагимасалалар кўриб чиқилди.





