Чортоқ тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Музаффар Нуъманов тасдиқланган режага асосан навбатдаги сайёр қабулни ўтказди.

«Туркистон» маҳалласида бўлиб ўтган учрашув давомида фуқаролардан оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредит олиш, моддий ёрдам, суюлтирилган газ таъминоти, маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилди. Муддат талаб этувчи  масалалар белгиланган тартибда ҳал этиш учун мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.