Бугун Чортоқ туман секторлар раҳбарлари «Наманган» маҳалласида бўлиб, “еттилик” фаолияти, ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.
Маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1 сон қарори мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, Чортоқ тумани "Наманган" МФЙ ҳудудида "Ҳуқуқ-тартибот маскани" биносининг қурилиш ишлари кўздан кечирилиб, ишларни тез ва сифатли бажарилиши бўйича керакли тавсиялар берилди.
Сектор раҳбарлари томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан маҳалланинг бир қатор фаол аёлларига байрам совғалари топширилди.





