Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман маданият марказида байрам тадбири ташкил этилди.

Унга турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган аёллар, меҳнат фахрийлари, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.

Дастлаб, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Бекмирза Боймирзаев  сўзга чиқиб, мунис аёлларимизни байрам билан табриклади ва самимий тилакларини билдирди.

Нафосат тимсоли бўлмиш азиз аёлларнинг соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб, вояга етказишдаги ўрни ва хизматини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Шу боис ҳам мамлакатимиз хотин-қизларига юксак ҳурмат, доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Тадбирда бир қатор фаол аёл-қизларимиз турли соҳаларда қўлга киритган ютуқлари эътироф этилиб, туман ҳокимининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам куй-қўшиқларга уланиб, лобар ва гўзал аёлларимизга ўзгача кайфият улашиш билан давом этди.