Чортоқ туман прокуратураси ва туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси таъминланмоқда.
Туман прокурори З.Бойзоқов ва туман ИИБ бошлиғи М.Нуъманов “Мустақиллик” маҳалласида маҳалла фаоллари, еттилик аъзолари билан учрашиб, маҳалладаги 13 та кўчага видеокузатув воситалари, 9 та кўп қаватли уйларга дамофон мосламалари, ташвиш тугмалари ўрнатиш ишлари билан танишишди. ИИБ ҳодимлари томонидан қўриқлов остига олишни афзалликлари тушунтирилди.
Тадбир давомида 33-мактабга ПТЗ камераси ўрнатилиб, профилактика инспектори хизмат хонасига интеграция қилинди.
Масъулларга туманда хавфсиз муҳитни яратиш, қонунбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш юзасидан қатъий кўрсатмалар берилди.





