Туманимиздаги 21-умумтаълим мактабида Наманган вилояти ҳарбий прокуратураси, туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Мудофаа ишлари бўлими, чегара пости ҳарбий хизматчилари, ФВВ, Миллий гвардия ва Қўриқлаш хизмати, "Арбағиш" МФЙ фаоллари ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда "Ватаним тинчлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.





