❗Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакилининг ўринбосари Акмалхон Аҳмедов ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган имом хатиб ва имом ноиблари иштирокида Чортоқ туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди.

🌿Шу кунларда ўлкамизнинг турли ҳудудларида диний соҳа ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида фаоллик билан иштирок этмоқдалар.  "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида кенг жабҳада ишлар амалга оширилмоқда.