Чортоқдаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган "Уч авлод учрашуви"да туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Умрзоқ Сатторов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Файзуллахон Баҳодиров ва бошқалар ўз сўзларида дориломон кунлар шукуҳи,

нуронийларни улуғлаш, ёшлар камолига қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритдилар. Узоқ йиллар турли соҳаларда самарали фаолият юритган меҳнат фахрийлари ҳаёт йўллари ва тажрибалари билан ўртоқлашишди. Уларга эҳтиром рамзи сифатида ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Ёш истеъдодлар ижросидаги куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.