Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ҳамда Наманган вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялари бошқармаси ҳамкорлигида "Демократик жараёнларни ривожлантиришда ОАВнинг ўрни ва роли" мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.

Унда вилоятимиздаги ОАВ ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари Ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этдилар. Марказ директори М.Убайдуллаев ўзининг кириш сўзида мамлакатимизда олиб болрилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этишда, жамоатчилик фикрини шакллантиришда ОАВнинг ўрни тобора ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларидаги Ахборот хизматлари раҳбарларининг бугунги кундаги фаолияти, улар учун яратилган зарур шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида сўз юритилди.
Семинар иштирокчилари билан демократик жараёнларни ривожлантиришда ОАВ ўрнини янада кучайтириш масалалари атрофлича таҳлил этилди.





